20.03.2020 No Comments

Шартнома асосида Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тарзда жўнаб кетган ва меҳнат таътили даврида Ўзбекистон Республикасига қайтган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!

Бугунги кунда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, коронавирус инфекцияси СОVID-19 (COronaVIrus Disease-19) пандемияга айланганлиги сабабли, 2020 йил 1 март кунидан бошлаб Ўзбекистон ҳамда Корея Республикалари ўртасидаги тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар тўхтатилган. Ҳукуматимизнинг мамлакат ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш Махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 2020 йил 16 март кунидан бошлаб Ўзбекистон чегаралари карантинга ёпилган, фуқароларимизнинг хорижга чиқиши вақтинчалик чегараланган.

Қабул қилинган қарорга биноан мунтазам авиа, темир йўл ва автобус қатновлари вақтинчалик тўхтатилганлигини инобатга олиб, Сизлардан Корея Республикасига кириб бориш визаларининг муддатини узайтириш билан боғлиқ саволларингиз бўлса, Корея Республикасининг Кванжу шаҳрида жойлашган Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонасига +8210-8495-0027 телефон рақами (телеграм) орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаатга асосан фуқароларнинг кириб бориш визаси муддатини узайтириш масаласи Корея Республикасининг тегишли давлат муассасаларига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Categories: Без рубрики

Рекомендуем