18.05.2020 Comments off

Корея Республикаси эркин ёллаш тизими бўйича шартнома лойихалари келган ва 2020 йил март, апрел ойларида ташкилий тарзда жўнатилиши режалаштирилган аммо COVID-19 инфекцияси туфайли ўз вақтида Корея Республикасига ташкилий тарзда жўнатилмаган фуқаролар тўғрисида эълон

Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги EPS маркази томонидан 2020 йилнинг
15-май санасида юборилган UZEPS-20-15 сонли хатига асосан
Корея Республикаси худудида COVID-19 пандемиясининг  тарқалишини олдини олиш мақсадида Корея Республикаси хукумати томонидан EPS TOPIK имтихонларидан муваффақиятли ўтиб Корея иш берувчиси томонидан меҳнат шартнома лойиҳаси келиб биринчи маротаба кетаётган хорижий ишчиларни Корея Республикасига кириб боргандан сўнг белгиланган 3 кунлик кўниктириш ва ўқитиш жараёнлари номаълум муддатга вақтинчалик тўхтатилганлиги сабабли, хозирги кунда Корея Республикасига кириб борувчи номзодларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилган(таътилга келган ва қайта шартнома билан келган фуқаролар бундан мустасно).

Бундан ташқари эркин ёллаш тизими бўйича меҳнат шартнома лойихалари келган ва виза тасдиқномасининг амал қилиш муддатлари тугаган фуқароларнинг виза тасдиқномаларини узайтириш ҳамда шартнома лойихалари бекор қилинган фуқароларнинг маълумотларини танловлар базасига қайта қўйилиши бўйича Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан музокара олиб борилётганлиги ва виза муддати тугаган номзодларнинг муддати 50 кунга чўзилишига эришилганлигини маълум қиламиз. (Корея Республикасида аввал бўлган ва миграция қонунларини бузиб, қайта имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ва меҳнат шартнома лойиҳаси келиб бекор бўлган фуқаролар бундан мустасно).

Categories: Korea

Рекомендуем