22.05.2020 Comments off

Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги юртдошларимизнинг рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) билан ҳамкорлик келишувини имзолаган.

Келишувга мувофиқ
, Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги Ўзбекистон фуқароларига патент олиш учун талаб этиладиган рус тили бўйича имтиҳон топширишга тайёргарлик кўриш, тайёрланиш мобайнида бепул маслаҳатларни олиш имконияти тақдим этилади.

Юртдошларимиз мутахассисликлар бўйича рус тилига ўқитилади ва машғулот натижаларига кўра сертификат берилади. Сертификат олган фуқаролар юқори маошли корхоналарда ишлаш имкониятига эга бўлади.

Имтиҳонга тайёргарлик кўриш ва топшириш Россия Халқлар дўстлиги университетининг фуқароларимизнинг иш жойига яқин бўлган расмий маҳаллий марказларида амалга оширилади. Марказларнинг манзиллари ва иш вақтларини «Русский язык для успешной работы» телеграм гуруҳида топиш мумкин.

«Русский язык для успешной работы» гуруҳида савол беринг ва Сизга ёрдам берилади!

Categories: Без рубрики

Рекомендуем