12.03.2020 No Comments

Шартнома асосида Корея Республикасига борган ва меҳнат фаолиятини муваффақиятли битириб, Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган фуқаролар учун 2020 йил 7 апрел кунидан бўлиб ўтадиган махсус тест имтиҳони тўғрисида

ЭЪЛОН

            Ҳозирги кунда аксарият фуқаролар томонидан хорижга чиқиш паспорти расмийлаштирилмаганлигини инобатга олиб, 2020 йил 12-17 март кунлари, махсус тест имтихонига кириш учун 24 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича миллий валюта сўмда амалга оширилади) миқдорида тўловни амалга оширган фуқаролар ОНЛАЙН рўйхатдан фуқаролик паспорти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкинлигини маълум қиламиз (хорижга чиқиш паспорти мавжуд фуқаролар бундан мустасно).

Ҳурматли фуқаролар келажакда корейс тили бўйича тест имтихонларида қатнашиш истаги бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришингиз сўралади.

Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштирмаган фуқаролар, махсус тест имтихондан муваффақиятли ўтган тақдирда, танловлар базасига киритилмаслигини маълум қиламиз.

Махсус тест имтихонига кириш учун тўловни амалга оширмаган ёки онлайн рўйхатдан ўрнатилган тартибда ўтмаган фуқаролар махсус тест имтихонига қўйилмайдилар!

Тест имтихонидан муваффақиятли ўтиш Корея Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни кафолатламаслигини эслатиб ўтамиз!

Онлайн рўйхатдан ўтиш Korea.migration.uz интернет манзили орқали амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтиш 17 март куни куни соат 24:00 да тўхтатилади.

Categories: Без рубрики

Рекомендуем