11.03.2020 No Comments

Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган фуқаролар учун бўлиб ўтадиган махсус тест имтихони туғрисида ЭЪЛОН!

Шартнома асосида Корея Республикасига борган ва меҳнат фаолиятини муваффақиятли битириб, Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган фуқаролар учун 2020 йил 7 апрел кунидан бўлиб ўтадиган махсус тест имтиҳони тўғрисида

            Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси бандлик ва Меҳнат вазирлиги ўртасида тузилган “Ишчиларни Бандликка рухсат бериш тизими асосида Корея Республикасига юбориш бўйича” Англашув Меморандумига мувофиқ, махсус тест имтиҳони Корея томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан 2020 йил 7 апрелдан 4 майгача давом этади.

            Рўйхатга асосан 2020 йил 12-17 март кунлари, махсус тест имтихонига кириш учун тўлов 24 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича миллий валюта сўмда амалга оширилади) ҳамда онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни амалга оширилади (онлайн рўйхатдан ўтиш учун аввал тўлов қилиш зарур).

Диққат!!!

Онлайн рўйхатдан ўтиш фақат рўйхатда Ф.И.Ш мавжуд фуқаролар учун! (рўйхатни кўриш)

 Махсус тест имтихонига кириш учун тўловни амалга оширмаган ёки онлайн рўйхатдан ўрнатилган тартибда ўтмаган фуқаролар махсус тест имтихонига қўйилмайдилар!

Тест имтихонидан муваффақиятли ўтиш Корея Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни кафолатламаслигини эслатиб ўтамиз!

Онлайн рўйхатдан ўтиш korea.migration.uz  интернет манзили орқали амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтиш 17 март куни куни соат 24:00 да тўхтатилади.

                        Рўйхатдан ўтиш учун Сиз,  korea.migration.uz  интернет манзилига ўтиб Паспортингиз серия ва рақамини киритинг ва сўралган маълумотларни ҳамда ҳужжатларни электрон нусхасини қолдиринг.

                            Сиздан сўраладиган маълумотлар:

  1. Сизга тегишли шахсий маълумотлар;

                         Юклаш лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати:

  1. Сифатли электрон кўринишда рангли ҳорижга чиқиш паспорт нусхаси. (ламинат қилинган томони, файл ҳажми 55кб дан 60кб гача JPG форматида бўлиши лозим);
  2. 3,5 х 4,5 бўлган сифатли оқ фонли рангли расм (қора кастюмда, файл хажми 13кб дан 15кб гача JPG форматида бўлиши лозим);
  3. 24 АҚШ доллари тўлангалиги хақида тўлов квитанцияси электрон нусхаси.

Махсус тест (Special eps-topik) имтихонида қуйидаги фуқаролар қатнашишлари мумкин: 

  1. Корея Республикаси томонидан тақдим қилинган рўйхатда мавжуд бўлган фуқаролар;
  2. Ёш чегараси 39 ёшга тўлмаган фуқаролар;
  3. Ҳорижга чиқиш учун тақиқи мавжуд бўлмаган фуқаролар;
  4. Ҳар томонлама соғлом, юқумли касалликка чалинмаган фуқаролар;
  5. Корея Республикаси худудига киришга тақиқи йўқ фуқаролар;
  6. Судланмаган фуқаролар;  
  7. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган фуқаролар.

Диққат! Тўлов Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари орқали қуйидаги манзилга амалга оширилади:

Тўлов олувчи:        “Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги” ДУК
Тўлов миқдори: 24 АҚШ доллари, тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича миллий валюта сўмда амалга оширилади
Банк номи:                Ташқи иқтисодиёт фаолияти Миллий банки бош амалиёт бўлими
Ҳисоб рақам:         № 202 100 006 004 312 020 03 МФО  00407 ИНН 201121089 ОКЭД 78100
Тўлов мақсади: Махсус тест имтихони учун, тўлиқ Ф.И.Ш., фуқаролик паспортининг серия ва рақами  

Маълумот учун Ташқи мехнат миграцияси агентлигига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

Тел. 71-202-33-55

РЎЙХАТНИ КЎРИШ

РЎЙХАТДАН ЎТИШ

Categories: Без рубрики

Рекомендуем