22.05.2020 Comments off

Ҳозирда Ўзбекистонда бўлиб турган фуқаролар диқатига!

Азиз ватандошлар,

Бугунги кунда Ўзбекистонда бўлиб турган фуқароларимиздан иш жойи, ўқиши ёки вақтинча яшаш жойи Россияда эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистондан Россияга келишларида амалий ёрдам берилишини сўраб, Бош консулхонага кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мазкур холат юзасидан Бош консулхона барча фуқароларимизга Россия Федерацияси Ҳукуматининг 16.03.2020 йилдаги №635-р, 25.03.2020 йилаги №730-р ва 29.04.2020 йилдаги №1170-р сонли фармойишларида кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан ташқари, яқин кунлар давомида Россия Федерациясига чет эл фуқаролари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси фукаролари учун кириш тақиқланганлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Шу билан бирга, Россия Федерацияси ҳудудига кириш учун РВП, патент, талабалик гувоҳномаси, доимий ва расмий иш жойи мавжудлиги асос бўла олмаслигини маълум қиламиз.
Россия Федерацияси ҳудудига кириш фақатгина Россия Федерацияси Ҳукуматининг янги қарори қабул қилингандан сўнг амалга оширилади.

Шу билан бирга маълум киламизки, 2020 йил 19 мартдан бошлаб, Россия Федерацияси ички ишлар органлари томонидан, мамлакатда вақтинча яшаётган чет эл фукаролари, жумаладан Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам миграцион ҳужжатларни расмийлаштириш ва узайтириш масалалари, чегарага чиқиб-келиш муҳрини босиш шартларисиз амалга оширилмоқда.

Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси

Categories: Без рубрики

Рекомендуем