Меҳнат мигрантлари билан профилактик суҳбат ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакили ва мамлакатимиз Бош консулининг биринчи котиби Тюмень шаҳридаги “Аспэк интерстрой” корхонаси қурилиш майдонида бўлиб, бу ерда ишлаётган юртдошлармиз билан суҳбат ўтказилди.

Суҳбат давомида фуқароларимиз ойликнинг ўз вақтида берилиши, ижтимоий қўллаб-қуватлаш талаб даражасида эканлиги ва ташкилот раҳбариятидан мамнунлигини билдирди.

Учрашувда Президентимизнинг 1 мартдаги “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, мазкур ҳужжатга мувофиқ хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда фуқароларимизнинг хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширган даврда меҳнат стажи ёзилиши, Россия олий таълим муассасаларида таълим олиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришга оид саволларига  атрофлича жавоб берилди. Шунингдек, улар билан турли экстремистик ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолмаслик ҳамда жиноятларга қўл урмаслик борасида профилактик суҳбат ўтказилди.

Шу куни Тюмень вилояти ўзбек диаспорасининг “Ватан” жамоат ташкилоти раҳбарияти билан учрашилиб, бажарилиши лозим бўлган ишлар белгиланиб олинди.

АввалгиЯнгилик
КейингиЯнгилик