Юртдошларимиз ҳолидан хабар олинмоқда
Иркутск шаҳридаги юртдошларимизнинг иш ва яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Иркутскдаги вакили "СПМК-7" корхонасининг ишчилар ётоқхонасида юртдошларимиз билан учрашди.
Учрашувда юртдошларимизнинг иш ва яшаш шароитлари ўрганилиб, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистонда мавжуд имкониятлар тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, "Смарт" корхонаси қурилиш объектида меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказилди. Уларнинг яшаш шароитларини янада яхшилаш, ҳужжатларни расмийлаштиришга оид саволларига батафсил жавоб қайтарилди.