Россиянинг меҳнат қонунчилиги, меҳнат мигрантларига қўйилган талаблар ҳақида маълумот берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Новосибирск шаҳридаги вакиллиги, мамлакатимизнинг Бош консулхонаси ҳамкорлигида мазкур ҳудудда ишлаш учун келган фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими орқали хориждаги юртдошларимизга яратиб берилаётган шароитлар тушунтирилди.

Шунингдек, Россия Федерациясининг меҳнат қонунчилиги, меҳнат мигрантларига қўйилган талаблар ҳақида маълумот берилди. Меҳнат мигрантларининг саволларига жавоб қайтарилиб, ишонч телефонлари тақдим этилди.

АввалгиЯнгилик
КейингиЯнгилик