Шартнома асосида Корея Республикасига борган ва меҳнат фаолиятини муваффақиятли битириб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун 2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган махсус тест имтиҳони тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида тузилган “Ишчиларни бандликка рухсат бериш тизими асосида” ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги англашув меморандумига мувофиқ, шунингдек, Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан берилган рўйхатга асосан махсус тест имтиҳони 2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Шуни инобатга олиб, 2022 йил 15, 16, 17 август кунлари махсус тест имтиҳонига кириш тўловини қуйида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига амалга оширган ҳолда labormigration.uz интернет манзили орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Рўйхатдан ўтиш 15 август 09:00 дан 17 август соат 18:00 гача давом этади.

          Диққат! Онлайн рўйхатдан ўтиш учун хорижга чиқиш паспорти бўлиши шарт.

Рўйхатдан ўтувчи фуқаролар

  Eps-topik тест имтиҳонида қуйидаги фуқаролар қатнашиши мумкин:

  1. Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан берилган рўйхатда мавжуд фуқаролар;
  2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
  3. Ёш чегараси 39 ёш (40 ёшга тўлмаган фуқаролар);
  4. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган фуқаролар.
  5. Корейс тилини биладиган фуқаролар;
  6. Хорижга чиқиш учун тақиқи мавжуд бўлмаган фуқаролар;
  7. Ҳар томонлама соғлом, юқумли касалликка чалинмаган фуқаролар;
  8. Дальтоник касаллигига чалинмаган фуқаролар (ранг ажратиш билан боғлиқ касаллик)
  9. Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ фуқаролар;
  10. Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортилмаган, судланмаган фуқаролар;

Рўйхатдан ўтиш учун labormigration.uz интернет манзилига ўтиб, паспортингиз серия ва рақамини киритинг, сўралган маълумотлар ҳамда ҳужжатларни электрон нусхасини қолдиринг.

          Онлайн рўйхатдан ўтиш учун керакли маълумотлар:

  1. Телефон рақамингиз;
  2. Амалдаги фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорт серияси ва рақами;
  3. Яшаш манзилингиз (вилоят, туман, МФЙ, кўча ва хонадон).

Эслатма: Маълумотларингизни лотин алифбосида киритишингиз зарур.

          Онлайн рўйхат учун юкланиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати:

  1. Сифатли электрон кўринишда рангли хорижга чиқиш паспорт нусхаси (ламинат қилинган томони, файл ҳажми 55кб дан 60кб (600Х400 пиксел) гача JPG форматида бўлиши лозим);
  2. 3,5 х 4,5 бўлган сифатли оқ фонли рангли расм (фон билан устки кийимнинг ранги бир хил бўлмаслиги керак, файл ҳажми 13кб дан 15кб (150Х190 пиксел) гача JPG форматида бўлиши лозим);
  3. 28 АҚШ доллари тўлангалиги хақида тўлов квитанцияси сканер, электрон нусхаси, файл ҳажми 70кб дан ошиқ, JPG форматида бўлиши лозим.

Хорижга чиқиш паспорти ҳамда фотосуратнинг рангли нусхасини тўғри юклаш намунаси

                                Тўғри юклаш                                                             Нотўғри юклаш 

   

                    Тўғри юклаш                       Нотўғри юклаш

          

Тўлов Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари орқали қуйидаги манзил бўйича амалга оширилади:

Тўлов олувчи: “Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги” ДУК
Тўлов миқдори:

 

28 АҚШ доллари, тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмда амалга оширилади

Банк номи:

 

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бош амалиёт бўлими

Ҳисоб рақам:

 

№ 202 100 006 004 312 020 03

МФО  00407

ИНН 201121089

ОКЭД 78100

Тўлов мақсади:

 

2022 йилги EPS-Topik тест имтиҳонида қатнашиш учун, тўлиқ Ф.И.Ш., хорижга чиқиш паспортининг серияси ва рақами

Диққат!!!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишларини кафолатламаслигини маълум қилади.

Техник носозлик юзага келиш эҳтимоли борлигини инобатга олган ҳолда, рўйхатга олиш куни ёки вақтига ўзгартириш киритилиши мумкин.

Маълумот учун Ташқи мехнат миграцияси агентлигига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

Тел. 71-202-33-55

АввалгиЯнгилик
КейингиЯнгилик