Татаристон – Ўзбекистон: меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида Татаристон Республикаси Меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя вазири Элмира Зарипова раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари ва россиялик иш берувчилар вакиллари иштирок этган учрашувда Татаристон Республикаси ҳудудида фуқароларимизнинг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ташкилий асосда танлаб олиш ва ишга жойлаштириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, талаб юқори бўлган турли соҳаларда меҳнат мигрантларини тайёрлаш, Россия Федерацияси, жумладан, Татаристон Республикасига ишлаш учун кетаётган мигрантларнинг маълум бир касб ва рус тилини билиш имкониятлари зарур эканлиги таъкидланди.

Учрашувда пандемия даврида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда Татаристон Республикаси ҳудудида ишга жалб қилиш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқишга келишиб олинди.

АввалгиЯнгилик
КейингиЯнгилик