Ўзбекистонга хориждан ишчи кучини жалб қилиш тартиби

Хорижий фуқарога Ўзбекистонда меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномасини олиш (узайтириш) учун Давлат хизматлари марказларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

1️⃣ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 4-иловасига (https://lex.uz/docs/4251564) мувофиқ ариза;

2️⃣ Низомнинг 1-иловасига (https://lex.uz/docs/4251564#4257699) мувофиқ чет эл фуқароси анкетаси;

3️⃣ паспорт нусхаси;

4️⃣ кириш визаси нусхаси;

5️⃣ 3х4 см. ҳажмли фотосурат;

6️⃣ чет эллик ходимни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш истаги ва шартлари тўғрисида иш берувчи билан иш ҳақи (мукофот пули) ҳажми кўрсатилган дастлабки келишувни тасдиқловчи меҳнат шартномасининг лойиҳаси;

7️⃣ Низомнинг 2-иловасига (https://lex.uz/docs/4251564#4258569) мувофиқ раҳбар мажбуриятлари;

8️⃣ Ўзбекистон Республикаси тиббиёт муассасалари томонидан ОИВ инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги сертификат;

9️⃣ Аризани кўриб чиқиш учун Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида йиғимлар тўланганлиги ҳақида банк ҳужжати (тўлов топшириқномаси).

Тасдиқнома бериш тўғрисида хабар келгандан кейин 5 иш кунида рухсатнома берганлик учун энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида йиғим Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг банк ҳисобварағига амалга оширади (тўлов топшириқномаси).

Юқори малакали ва малакали хорижий мутахассисларга меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномасини олиш (узайтириш) учун Давлат хизматлари марказларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

1️⃣ Низомнинг 1-иловасига (https://lex.uz/docs/4251564#4257699) мувофиқ чет эл фуқароси анкетаси;

2️⃣ паспорт нусхаси;

3️⃣ кириш визаси нусхаси;

4️⃣ 3х4 см. ҳажмли фотосурат;

5️⃣ Чет эллик ходимни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш истаги ва шартлари тўғрисида иш берувчи билан иш ҳақи (мукофот пули) ҳажми кўрсатилган дастлабки келишувни тасдиқловчи меҳнат шартномаси лойиҳаси;

6️⃣ Низомнинг 2-иловасига (https://lex.uz/docs/4251564#4258569) мувофиқ раҳбар мажбуриятлари;

7️⃣ Ўзбекистон Республикаси тиббиёт муассасалари томонидан ОИВ инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги сертификат;

8️⃣ чет эл фуқароси малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом);

9️⃣ иш берувчи ҳақида қисқача маълумот;

 

АввалгиЯнгилик
КейингиЯнгилик