Меҳнат миграцияси соҳасида Филиппин тажрибаси муҳокама қилинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида “Ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ислоҳотлар самарадорлигини оширишда хорижий давлатлар тажрибаси” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари А.Юнусов ва Агентлик масъул ходимлар иштирок этди.

Семинарда Тошкент давлат шарқшунослик университети “Ташқи иқтисодий фаолият ва туризм” кафедраси мудири, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори З.Қодирова томонидан тайёрланган Филиппин давлатининг амалдаги ташқи меҳнат миграцияси тизими тўғрисидаги тақдимоти кўриб чиқилди.

Семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга мутахассис батафсил жавоб қайтарди. 

АввалгиЯнгилик
КейингиЯнгилик