Россиянинг қурилиш ташкилоти вакиллари билан музокаралар ўтказилди

Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида Россиянинг йирик компанияларидан бири – “MR Group” раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди.

“MR Group” компанияси вакиллари Россияда йирик қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон фуқароларини жалб қилиш ниятида эканлигини билдирди.

Мазкур лойиҳаларда бош пудратчи қилиб “Koc Stroy” корхонаси танланганлиги ва 4 мингдан зиёд ўзбекистонлик ишчилар жалб қилиниши маълум қилинди.   

Шунингдек, учрашувда бош пудратчи корхона вакиллари ҳам иштирок этиб, Ўзбекистондаги мономарказларда қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшиб, кейинчалик ушбу кадрларни қурилиш ишларига жалб қилишга келишиб олди.

АввалгиЯнгилик
КейингиЯнгилик