Хорижга чиқиш паспортини олиш бўйича қулайлик яратилди

2022 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда (ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда) Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.

Бунда, хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 бараварини (аввал 1,2 баравари бўлган) ташкил этади .

Таъкидлаш жоиз, ушбу хизмат ДХМларда экстерриториаллик тамойили асосида (рўйхатда турган жойингиздан қатъи назар) тақдим этилади.

АввалгиЯнгилик
КейингиЯнгилик