2021 йил 8-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтган махсус тест имтиҳони иштирокчилари диққатига

Шартнома асосида Корея Республикасига борган ва меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган ҳамда 2021 йил 8-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтган махсус тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жорий йилнинг 8-14 январь кунлари махсус тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг анкета маълумотларини қабул қилиш жараёнини амалга ошиши тўғрисида маълум қилади. 

Анкета маълумотларини тартибли қабул қилишни ташкиллаштириш мақсадида Сиздан рўйхатда кўрсатилган санада ҳужжатларингиз топширишингизни сўраймиз.

  
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги манзили: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси 1-уй.

Қўшимча маълумот олиш учун: +998 71 200-00-61, +998 71 202-33-55

АввалгиЯнгилик
КейингиЯнгилик