Ахборотнома - Хусусий бандлик агентликлари

Хусусий бандлик агентликлари тоғрисида ахборотлар

Агентлик ва хусусий бандлик агентликлари фаолияти тўғрисида, шу жумладан улар кўрсатадиган хизматларнинг турлари ва нархлари тўғрисида маълумот

2018 йил 16 октябрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ, хусусий бандлик агентликлари қуйидаги хизмат турларини кўрсатиши мумкин:

  • - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш;
  • - иш берувчилар учун кадрлар танлаш;
  • - Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш;
  • - ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари.

Жорий йилнинг 13 август куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, 2020 йилнинг 14 ноябридан улар фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилди.

Эндиликда фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун хусусий бандлик агентликлари томонидан ҳақ олиш тақиқланди. Фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари ахборот ва маслаҳат хизматлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан, яъни 223 минг сўмдан кўп пул олиши мумкин эмас.

Чет эллик иш берувчи ва ҳамкори билан шартномалар тузмасдан, фуқароларга хизмат кўрсатиш тақиқланади ҳамда ушбу шартномалар хусусий бандлик агентликларининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим.

Ўтган давр мобайнида хусусий бандлик агентликлари реестридан 104 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, ҳозирги кунда улардан 18 таси фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга.